Тошкентлик ҳайдовчилар ШҲТ штаб квартираси пойтахтга кўчирилишини хоҳлашмоқда

© Сообщество DRIVERS.UZШҲТ саммити учун харид қилинган Cadillac автомобиллари
ШҲТ саммити учун харид қилинган Cadillac автомобиллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТ давлат раҳбарлари саммитига саноқли кунлар қолмоқда. Меҳмонларни муносиб кутиб олиш учун шаҳар ўз қиёфасини жадал янгиламоқда.

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Баъзи бир чекловлар (мисол учун саммит бўлиб ўтиши мунособати билан 15-25 июнь кунлари Ўзбекистон-Қозоғистон чегараси ёпилиши ва шунга ўхшаш ҳолатлар)га қарамай, тошкентликларнинг ШҲТ туфайли Тошкентда рўй берган ўзгаришлардан боши осмонда. Бу ҳақда facebook ижтимоий тармоғидаги "Водители Ташкента" гуруҳи аъзолари қолдирган изоҳлардан билиб олиш қийинмас.

Мисол учун, Вячеслав Скемский ники остидаги фойдаланувчи Тошкент кўчаларида рўй берган ижобий ўзгаришлардан ҳайратини яшира олмаяпти. "Автомобиллар қаерга ғойиб бўлди? Наҳотки, ҳайдовчиларнинг аксарияти вилоятликлар бўлган? Йўлларда тирбандликлар йўқ, ажойиб!!!", — дея изоҳ қолдирган у.

Севара Рашидова эса унга жавобан "ШҲТ бир умрга Тошкентга кўчиб ўтишини хоҳлаймиз", — деган.

Alex Cheremcin ники остидаги фойдаланувчи эса, ШҲТ туфайли илк маротаба йўлларда осудаликни ҳис қилганини таъкидлаб ўтган. "Поворотник"ларни ёқишадиган бўлган, шунинг ўзи ҳам катта гап. ШҲТ саммитига тайёргарлик бошлангандан бери йўлларда осудалик ҳукм сурмоқда. Қани эди ҳамиша шундай бўлса", — дея изоҳ қолдирган у.

Янгиликлар лентаси
0