Ўзбекистон - Марказий Осиёдаги яшаш учун энг қиммат мамлакат

Oбуна бўлиш
Рейтингни тузишда истеъмол нархлари индекси, турар жой ижараси ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи, ресторанлардаги нарх-наво ҳамда аҳолининг харид қилиш имкониятлари ҳисобга олинган.

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Numbeo портали томонидан тузилган Cost of Living Index рейтингида Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида яшаш индекси энг қиммат бўлган мамлакат сифатида қайд этилди. 2016 йилги рейтингда яшаш энг қиммат бўлган 122 мамлакат орасида Ўзбекистон 72-ўринни эгаллади.

Рейтингни тузишда истеъмол нархлари индекси, турар жой ижараси, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи, ресторанлардаги нарх-наво ва аҳолининг сотиб олиш имкониятлари ҳисобга олинган.

Бермуд, Швейцария, Багама, Норвегия ҳамда Исландия давлатлари мазкур рейтингда дунёдаги энг қиммат мамлакатлар сифатида қайд этилди.

Ўзбекистон ушбу рейтингда 72-ўринни эгаллади. Ўтган йилги рейтингда мамлакатимиз 59-ўринни эгаллаган эди.

Рейтингга кўра, Ҳиндистон, Молдова, Покистон, Қозоғистон ва Непал мамлакатларида яшаш бирмунча арзон.

Янгиликлар лентаси
0