Бўзсув каналида чўкиб кетган ўсмир туфайли текширувлар бошланди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишСувда чўмилиш
Сувда чўмилиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чўмилиш мавсумида хавфсизликни таъминлаш ва одамлар ҳалок бўлишини олдини олиш мақсадида, қутқарувчилар милиция ходимлари шаҳардаги чўмилиш учун энг хавфли бўлган 15 жой назорат остига олинди.

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Тошкентда ноқонуний чўмилиш жойларини текшириш бўйича махсус рейдлар ўтказила бошланди, деди журналистларга Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Хусан Бобонов.

Унинг сўзларига қараганда 1 сентябргача ҳар куни Фавқулодда вазирлик ва милиция махсус батальони вакилларидан ташкил топган гуруҳ шаҳарнинг чўмилиш учун хавфли бўлган, 15та сув ҳавзасини кўздан кечириб боради. Чўмилаётган одамлар аниқланганда уларга жарима солинади. Бундай чоралар кўрилишининг сабаларидан бири, яқинда Бўзсув каналида 17 ёшли ўсмирнинг чўкиб кетиши бўлди. Унинг жасади уч кундан кейин топилди.  

 

“Фақат рейдлар билан буни тўғрилаб бўлмайди, шунинг учун биз чўмилиш таъқиқланган жойларда махсус кузатув пунктлари ташкил қилдик. Бу ерда кўнгиллилар навбатчилик қилади ва улар чўмилаётганлар ҳақида хабар беради. Ундан ташқари мактаб ва коллежларда ҳам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Чўмилишни истаган бошқа тоифадагилар эса – мастлар гуруҳлардир. Баъзи фуқаролар ичиб олиб сувга киришни яхши кўради – деди Бобонов.

ФВВ ўзбек ва рус тилларида махсус огоҳлантириш белгилари ўрнатишда давом этмоқда. Ушбу белгилар одамларни ушбу жойда чўмилиш хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Унинг сўзларига қараганда, бундай оғоҳлантириш белгиларининг кўпи ўрнатилганидан кейин йўқолиб қолмоқда. 

“Яқинда чўмилиш таъқиқланган жойларнинг бирида бир автобус болани ушладик. Бу албатта назорат органлари ёмон ишлаяпти дегани эмас, биринчи навбатда ота-оналар бефарқлиги ҳам сабаб бўлмоқда. Оқибатда кимдир қурбон бўлиши мумкин. Таъқиқланган жойларда чўмилаётганлар қўлга олинса, уларга энг кам ойлик маошиинг 3-10 миқдорида жарима солинади” – деди ФВВ вакили.

ФВВ хабарига кўра, охирги йилларда сувда чўкиб ўлиш ҳолатлари 85% га камайди, бу йил ҳисобида эса – фақат бир киши.

 

Янгиликлар лентаси
0