Путин ШҲТ саммитида қатнашишини расман эълон қилди

© Sputnik / Сергей Субботин / Медиабанкка ўтишВладимир Путин
Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Саммит доирасида Владимир Путиннинг бир қатор давлат раҳбарлари билан икки-тарафлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган”, - дейилган пресс-релизда.

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik.  Россия президенти Владимир Путин 23-24 июнда ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашида қатнашиш учун Тошкентга келади. Ташриф давомида чет эл раҳбарлари билан бир қатор икки тарафлама учрашувлар режалаштирилган,  Кремль хабарига асосан.

“2016 йилнинг 23-24 июнида Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Тошкентда бўлиб ўтадиган, Шанхай ҳамкорлиги ташкилотининг 15 йиллигига бағишланган Давлат раҳбарлари кенгашида қатнашади”, — дейилган хабарда. 

 Учрашув кун тартибида ШҲТ сафини кенгайтириш ва халқаро майдонда унинг нуфузини ошириш масалалари бор. Шу билан бир вақтда, глобал ва регионал муаммоларни ҳал қилишда фикр алмашилади. Музокаралар натижасида бир неча ҳужжатлар имзолаш кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0