Қобулдаги терактда 14 киши қурбон бўлди

© SHAH MARAI / AFPҚобулда портлаш оқибати
Қобулда портлаш оқибати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Афғонистонда "Толибон" уюштирган терактда 14 киши қурбон бўлди, 8 киши жароҳатланди.

 

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Афғонистон пойтахти Қобулдаги портлашда 14 киши қурбон бўлди, 8 киши жароҳатланди, РИА Новости Франс Пресс хабарига асосан.

Бугун эрталаб Қобулда микроавтобус портлатилган. Унда қўриқлаш хизмати ходимлари бўлган. Хабарларга кўра, уларнинг аксарияти Непал фуқаролари бўлган. Ушбу микроавтобусда давлат хизматчилари бўлган, деган хабар ўз тасдиғини топмади.

ОАВ хабарига кўра, ушбу теракт учун жавобгарликни “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари ўз зиммасига олган.

 

Янгиликлар лентаси
0