23-24 июнда виза муддати билан боғлиқ жазо чоралари қўлланилмайди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ТИВ тарқатган хабарга асосан, 23-24 июн кунлари Ўзбекистонда бўлган чет эл фуқароларининг визаларидаги кириш-чиқиш муддати, ихтиёрсиз равишда бузлиганда, уларга нисбатан жазо чоралари қўлланилмайлди.

 

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. 23-24 июн кунлари Ўзбекистонда бўлган чет эл фуқароларининг визаларидаги кириш-чиқиш муддати, ихтиёрсиз равишда бузлиганда,  уларга нисбатан жазо чоралари қўлланилмайлди.

“Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлиси ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон аэропортларидан халқаро авиарейсларнинг келиш ва кетиш вақтларидаги эҳтимолий ўзгаришлар ҳамда қўшни давлатлар билан чегаралардаги айрим ўтиш жойларида вақтинчалик чекловлар ўрнатилиши муносабати билан 2016-йилнинг 23-24-июн кунлари чет эл фуқароларининг кириш визаларида қайд этилган Ўзбекистон ҳудудида бўлиш муддатлари уларга боғлиқ бўлмаган ҳолда тугаганда, уларга нисбатан Ўзбекистоннинг тегишли оганлари томонидан жарима ёки бошқа чоралар қўлланилмайди,” – дейилган ТИВ томонидан тарқатилган хабарда.  

Эслатиб ўтамиз, 23-24 июн кунлари Тошкентда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити бўлиб ўтади. Саммит меҳмонларини кутиб олиш ва кузатиш туфайли Тошкент халқаро аэропорти бир неча соат давомида бошқа қатновлар учун ёпиқ бўлади. Ундан ташқари, Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар билан чегара-назорат пунктлари чекланган тартибда ишлайди.

 

Янгиликлар лентаси
0