Иқтисод

UnionPay халқаро тўлов тизими Uzcard тизимига уланди

© Sputnik / Василий Батанов / Фотобанкка ўтишUnionPay - Хитой тўлов тизими
UnionPay - Хитой тўлов тизими - Sputnik Ўзбекистон
Бугундан бошлаб Ўзбекистон Миллий Банки ва Ягона процессинг маркази халқаро UnionPay банк карталарини Ўзбекистонда расман ишга туширди.

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистон Банклар Ассоциациясида бўлиб ўтган очилиш маросимида China UnionPay президенти Ши Вэнчао бошчилигидани UnionPay International делегацияси, Ўзбекистон Марказий банки, Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси, тижорат банклари вакиллари ҳамда туристик фирмалар ва ОАВ вакиллари қатнашди, Uzcard хабарига асосан.

UnionPay карталарини Uzkard терминаллар тизимида қабул қилиш масаласи, маросимнинг асосий мавзусига айланди. Тадбир давомида ушбу лойиҳани ишга тушириш  UnionPay карталарини 190 мингдан зиёд терминаллардан иборат бўлган Uzkard тизимида қабул қилиш имконини яратиши қайд этилди.

Шу билан  бир вақтда, Uzcard мисолида Ўзбекистонда процессинг марказининг замонавий технологик платформаси яратилгани ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ушбу процессинг маркази PCI-DSS сертификатига эга бўлганлиги келажакда уни бошқа халқаро тўлов тизимларига тўсиқсиз уланишига имкон яратади.

Uzcard тизими бугунги кунда барча тижорат банклари тўлов тизимларини бирлаштирган ягона тизим бўлиб у Ўзбекистоннинг барча банклари чиқарган карталарига хизмат кўрсатади ва уларнинг ўзаро ҳисоб-китобларини амалга ошириш имконини беради.

UnionPay - Хитой тўлов тизими - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Дунёнинг энг оммавий тўлов тизими Ўзбекистонда ишга тушади

Бугунги кунда Ўзбекистон тижорат банклари томонидан 17 млн.дан зиёд пластик карталар чиқарилган бўлиб, уларнинг 9,5 млн.и онлайн ишлайдиган карталардир.

Ўзбекистон банк тизимининг халқаро UnionPay International тизимига уланиши ушбу соҳанинг ривожланиши йўлида қўйилган муҳим қадам эканлиги алоҳида таъкидланди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader