ШҲТ саммитининг нуфузли меҳмонлар рўйхати эълон қилинди

© SputnikШҲТ эмблемаси
ШҲТ эмблемаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазири ўринбосари Носиров А.Д., ОАВ вакиллари билан ўтказилган брифингда ШҲТ саммитига келиши кутилаётган нуфузли меҳмонларини айтиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Бугун Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазири ўринбосари Носиров А.Д., ОАВ вакиллари билан ўтказилган брифингда ШҲТ саммитига келиши кутилаётган нуфузли меҳмонларини айтиб ўтди.

Хусусан, 23-34 июнда Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида ШҲТ аъзолари бўлган барча мамлакат президентлари: Нурсултон Назарбоев, Си Цзинпин, Алмазбек Атамбаев, Владимир Путин ва Эмомали Раҳмонлар келиши тасдиқланган.

Ундан ташқари ШҲТда кузатувчи мақомига эга бўлган мамлакатлар вакиллари Афғонистон президенти – Ашраф Ғани, Белоруссия президенти – Александр Лукашенко, Монголия президенти —  Цахиагийн Элбэгдорж, Покистон президенти – Мамнун Ҳусайн, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Эрон Ташқи ишлар вазири – Муҳаммад Зариф ва меҳмон сифатида Туркманистон президенти — Гурбангулы Бердымухамедовлар келиши кутилмоқда.

ШҲТ саммитида нуфузла халқаро ташкилот раҳбарлари ҳам қатнашиш истагини билдиришди. Улар орасида БМТ раҳбари ўринбосари Джефри Фелтман, МДҲ раиси — Сергей Лебедев, ОДКБ раиси — Николай Бордюжа, АСЕАН бош котиби — Ле Лыонг Минь ва Осиёда Ҳамкорлик ва ўзаро ишонч шартномаси бош котиби — Гун Цзяньвэйлар бор.

ШҲТ низомига кўра саммитда Ўзбекистон  президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов бошчилик қилади.

Ушбу халқаро саммитда қатнашиш  учун Ўзбекистон пойтахтига 1000дан ортиқ ШҲТ мамлакатлари, халқаро ташкилотлар ва ОАВ  вакиллари келиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0