Андижонкабел Fiat учун автомобил симлари еткизиб беради

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишFiat кичик автомобили
Fiat кичик автомобили - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси Италиянинг Fiat автомобил заводига кабель еткизиб беради.

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. “Андижонкабел” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси 2017 йилда, ўз ишлаб чиқариш қувватини янгилаганидан кейин, Италиянинг Fiat автомобиль концернига ўз маҳсулотини экспорт қилишни бошлайди, корхона вакили хабарига асосан.  

Лойиҳанинг умумий қиймати 6 млн доллардан ортиқ ва ушбу маблағнинг катта қисми корхонанинг ўз маблағи ҳисобидан сармоя қилинади ва бир қисми россиялик ҳамкор — “Самара кабель заводи” томонидан.

“Андижонкабел” бир неча йил давомида, Италиянинг Fiat концерни учун автомобил симлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш билан шуғулланиб келмоқда. 2017 йилда ушбу лойҳа ваниҳоят ишга тушиши керак. Европа стандартларига жавоб берадиган симлар ишлаб чиқариш учун корхона Европада етакчи корхоналаридан керакли ускуналар сотиб олди ва ўз маҳсулоти сифатини оширди ҳамда керакли сертификатларни ҳам олди”,- деди корхона вакили.  

Корхона ишга туширилганидан кейин, у ерда ҳар йили 60 минг км махсус симлар ишлаб чиқарила бошлайди. Дастлабки босқичда ушбу маҳсулот Fiat концернининг Италиядаги заводига еткизиб берилади, кейинчалик концерннинг бошқа мамлакатлардаги заводларига экспорт  қилинади.

Корхона ускуналари етакчи Европа ишлаб чиқарувчилари томонидан ясалган. Улар орасида Финляндиянинг Nokia, Maillefer SA, Nextrom, Германиянинг Sket, Udaw и Wiedenbach Apparatebau GmbH корхоналари бор.

Ишлаб чиқаришда Олмалиқ тоғ-кон комбинатида ишлаб чиқарилган мис ишлатилади. Ўз сифати бўйича у дунёдаги энг яхши беш маҳсулотга киради. Пластик, полиэтилен, бўёқ ва бошқа маҳсулотлар Финляндия, Испания ва Германиядан олиб келинади.  

“Андижонкабел” корхонаси мутахассислари Россиянинг кабель заводларида тажриба орттиришган.

Янгиликлар лентаси
0