Қримга биринчи АҚШ делегацияси келди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишҚрим, Ялта
Қрим, Ялта - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Биз Қримда ҳақиқатдан нима бўлаётганини ўз кўзимиз билан кўриб айтиб бериш учун келдик”, - деди делегация раҳбари Шэрон Теннисон.

ТОШКЕНТ, 21 июн – Sputnik. АҚШ “Фуқаролар ташаббуси маркази” президенти Шэрон Теннисон бошчиигидаги делегация Қримга етиб келди. Делегация таркибига ўнлаб америка ижтимоий арбоблари ва собиқ амалдорлари кирган.  

АҚШ ваккилларини Симферопол аэропортида илиқ кутиб олишди. Улар биринчи бўлиб Симферопол шаҳар кенгаши раҳбари Виктор Агеев ва маъмурияти раҳбари Геннадий Бахарев билан учрашишди.

“Даставвал сизларнинг ботирлигингизни тан олишга рухсат беринг. Айнан бизнинг бугунги кундаги шароитимизда фуқаро ташаббуслари нақадар муҳим эканлигини биз яхши тушунамиз. Умид қиламизки, ҳар бир Қрим фуқароси, дини ва миллатидан қатъий назар биргаликда Янги Қрим қураётганига ўзингиз гувоҳ бўласиз”, — деди Бахарев учрашув давомида.

Қрим маъмурияти чет эл делегациялари билан очиқ мулоқотда бўлишга таёр.

Шэрон Теннисон ҳам ўз навбатида Симферопол маъмуриятига миннатдорчилик билдирди. “Мен ҳам бундай қабулдан бошим осмонга етди. Шуни тан олиш керак-ки, мен ўзим билан мумкин бўлган энг яхши делегацияни олиб келдим. Бу аёл ва эркаклар олдин америка ҳукуматида юқори лавозимларни эгаллаган. Биз мамлакатларимиз орасида яхши мунособатлар ўрнатмоқчимиз. Биз Қримда ҳақиқатдан нима бўлаётганини ўз кўзимиз билан кўриб айтиб бериш учун келдик”, — деди Теннисон.

Қрим ва Севастопол Россия таркибига 2014 йилда ўтказилган референдумдан кейин кирди. Россияга қўшилиш фикрини Қримнинг 96,77 % аҳолиси қўллаб қувватлади. Украина ҳалигача Қримни ўзининг вақтинча ббосиб олинган ҳудуди  деб ҳисоблайди.

Россия ТИВи бир неча бор Қрим аҳолиси ўз ихтиёри билан, референдум асосида, халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомига амал қилган ҳолда Россияга қўшилди деб таъкидлашига қарамасдан, Ғарб мамалкатлари референдум натижаларини тан олмади, Россияга ва Қрим республикасига қарши санкциялар киритди.  

Янгиликлар лентаси
0