АҚШ вице-президенти Башар Асадни Саддам Ҳусайн билан адаштириб қўйди

© Sputnik / Николай Лазаренко / Медиабанкка ўтишАҚШ вице-президенти Жо Байден
АҚШ вице-президенти Жо Байден - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жо Байден телебошловчи Чарли Роуз билан АҚШ президенти Барак Обаманинг Сурия ҳамда “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси борасида стратегиясини муҳокама қилиш чоғида янглишиб кетган.

ТОШКЕНТ, 21 июн – Sputnik. АҚШ вице-президенти Жо Байден интервью чоғида Сурия президенти Башар Асадни Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайн билан адаштириб қўйди, деб хабар бермоқда РИА Новости Washington Free Beacon нашри асосида.

Жо Байден телебошловчи Чарли Роуз билан суҳбатда АҚШ президенти Барак Обаманинг Сурия ҳамда “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси борасида стратегиясини муҳокама қилиш чоғида янглишиб кетган.

"Бир вақтнинг ўзида, биз халқаро ҳамжамият билан ишлашда давом этмоқдамиз, бунинг натижасида, Сурияда тинчлик юзага келиб, Саддам ҳукумат тепасидан кетишга мажбур бўлади”, — деган суҳбат чоғида Байден. Роуз суҳбатдошини тўғрилагач, Байден: “Узр сўрайман, Асад. Фрейд бўйича янглишиш”, — дея гапида давом этган.

Эслатиб ўтамиз, Ироқ президенти Саддам Ҳусайн(1979-2003) 2003 йилнинг апрел ойида тахтдан ағдарилган. Ироқ Олий суди Саддам Ҳусайнни 1982 йилда Дужайл қишлоғида истиқомат қилган 148 киши ўлимида айблаган ва уни ўлимга ҳукм қилган. Суд ҳукми 2006 йилнинг декабр ойи охирида амалга оширилган.

Янгиликлар лентаси
0