Сиёсат

Тожикистон президенти ШҲТда иштирок этиш учун Тошкентга йўл олди

© ИА "Жахон"/Анвар ИльясовТожикистон президенти Эмомали Раҳмон Тошкент аэропортида
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Тошкент аэропортида - Sputnik Ўзбекистон
Ишчи сафари давомида Эмомали Раҳмонга Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Аслов, ташқи сиёсий масалалар бўйича президент маслаҳатчиси Азамшо Шарифий, савдо ва иқтисодий ривожланиш вазири Неъматулло Ҳикматуллозода ҳамда Энергетика ва сув ресурслари вазири Усмонали Усмонзодалар ҳамроҳлик қилишмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Тошкентга йўл олди, деб хабар бермоқда Тожикистон Республикаси президенти матбуот-хизмати.

Ишчи сафари давомида Эмомали Раҳмонга Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Аслов, ташқи сиёсий масалалар бўйича президент маслаҳатчиси Азамшо Шарифий, савдо ва иқтисодий ривожланиш вазири Неъматулло Ҳикматуллозода ҳамда Энергетика ва сув ресурслари вазири Усмонали Усмонзодалар ҳамроҳлик қилишмоқда.

ШҲТ саммити Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтади. Унда ШҲТ фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ ва томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала