Сиёсат

Покистон Президенти ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди

© ИА "Жахон"Покистон президенти Мамнун Ҳусайн
Покистон президенти Мамнун Ҳусайн - Sputnik Ўзбекистон
Покистон Президенти мамлакатимизга ташрифини қадимий Самарқандни зиёрат қилишдан бошлади.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 22-июн куни Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда Жаҳон АА.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Бўлиб ўтган қисқа суҳбатдан сўнг Покистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

ШҲТ саммити қатнашчилари - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Тошкентда ШҲТга аъзо мамлакатлар Маданият вазирларининг ўн учинчи йиғилиши бўлиб ўтди
Покистон Президенти мамлакатимизга ташрифини қадимий Самарқандни зиёрат қилишдан бошлади. Олий мартабали меҳмон Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан қайта қурилган Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди. Покистон Президентига буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг бой маънавий мероси, уни ўрганиш ва кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, улуғ зот мангу қўним топган мажмуанинг яратилиш тарихи, мустақиллик йилларида ушбу масканда амалга оширилган беқиёс бунйодкорлик ва ободонлаштириш ишлари ҳақида сўзлаб берилди.

Шарқ меъморлигининг ноёб анъаналарини ўзида мужассам этган мақбара, айвон ва улкан масжид меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Амир Темур мақбараси зиёрати чоғида меҳмонга Соҳибқирон бобомизнинг давлатчилик тарихи, мамлакатда илм-фан, маданият, ҳунармандликни ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари, бунёдкорлик салоҳияти ҳақида маълумот берилди.

Дунёга машҳур Регистон мажмуаси билан танишув ва бу ердаги миллий ҳунармандлик буюмлари намойиши ҳам Покистон Президентида катта таассурот қолдирди. Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасалари халқимизнинг бой маданияти, аждодларимизнинг юксак ақл-заковатидан далолат бериши алоҳида қайд этилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала