Душанбеда биринчи АШАН очилди

Oбуна бўлиш
Гипермаркет, майдони 5 минг кв.м бўлган савдо марказида жойлашган. Лойиҳа қиймати 110 млн сомонийни (14 млн $) ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонов Ўрта Осиёда биринчи “Ашан” очилиши маросимида шахсан қатнашди,  Sputnik Тожикистон хабарига асосан.

"Тожикистон бозорига таниқли чет эл компанияларининг келиши, бу даставвал Тожикистон ҳукуматининг мамлакатда сармоялар учун қулай иқлим яратганидан далолат беради. Мамалкат қонунлари чет эллик ва мамалкат ичидаги корхоналар учун бир хил шароит яратади”, — деб Тожикистон раҳбарининг сўзларини келтиради матбуот хизмати.

Майдони 5000 кв.м., тўрт қаватли, қиймати 110 млн сомони (14 млн $) бўлган “Душанбе молл” номли савдо маркази уч йил давомида қуриб битказилди. 

Ашан бренди эгаси Франциянинг Schiever компаниясидир. 2013 йилда Европа Ривожланиш ва Тараққиёт банки (ЕБРР) ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 5 миллионов Евро маблағ ажратган эди.

“Замонавий савдо тизимини ишга тушириш Тожикистон учун ўзига хос революция бўлади ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини ошириш учун хизмат қилади”, — деди "Schiever Таджикистан" корхонаси бош директори Фредерик Лоббев. Шунингдек Лоббев Тожикистонда Ашан аҳолининг суҳаббатига сазовор бўлишига умид билдирди.

Schiever International компанияси дунёнинг турли мамалкатларида 3 мингдан зиёд савдо марказларига эга. Келажакда корхона Тожикистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам гипермаркетлар очиш ниятида.

Россияда биринчи Auchan гипермаркети 2002 йилда очилган эди. Бугунги кунда ушбу тармоқ 211 гипермаркетга эга. Auchan гипермаркети нархлар арзонлиги ва керакли озиқ-овқат маҳсулотлари ва хўжалик молларини нисбатан арзон нархда бир жойдан сотиб олиш имкони билан бошқа магазинлардан ажралиб туради.

Янгиликлар лентаси
0