Афғонистон президенти ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Тошкентга келди

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишАфғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани.
Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. фғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкентда ўтадиган навбатдаги мажлисида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун 23 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

ШҲТ саммити Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтади. Унда ШҲТ фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ ва томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0