Сиёсат

Россия Президенти ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрди

© Sputnik / Алексей Никольский / Фотобанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти Хитой ва Монголия раҳбарлари билан уч томонлама учрашув ўтказади. Бундан ташқари, Путин ва ХХР Раиси Си Цзинпин иштирокида алоҳида учрашув бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Россия Президенти Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Давлат раҳбарлари Кенгашида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрди.

23 июн, пайшанба куни Владимир Путин Хитой ва Монголия раҳбарлари билан уч томонлама учрашув ўтказади. Бундан ташқари, Путин ва ХХР Раиси Си Цзинпин иштирокида алоҳида учрашув бўлиб ўтади.

ШҲТ саммити Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтади. Унда ШҲТ фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ ва томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала