Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбаевни Тошкент аэропортида кутиб олди

Қирғизистон президенти Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти юбилей саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

ТОШКЕНТ 23 июн — Sputnik. Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкентда ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 23 июн куни Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиеёв кутиб олди.

ШҲТ саммити Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтади. Унда ШҲТ фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ ва томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала