Дунёда

Путин Монголияга узатиладиган электр токи ҳажмини оширишга ваъда берди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин, Монголия президенти Цахиагийн Элбэргдорж ва ХХР Раиси Си Цзинпин.
Россия президенти Владимир Путин, Монголия президенти Цахиагийн Элбэргдорж ва ХХР Раиси Си Цзинпин. - Sputnik Ўзбекистон
Россия Президенти Тошкентдаги саммит доирасида Монголия президенти ва ХХР Раиси билан бўлиб ўтган уч томонлама учрашув давомида Монголияга узатиладиган электр токи ҳажмини оширишга тайёрлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Монголия раҳбари Цпхиагийн Элбергдорж ва ХХР Раиси Си Цзинпин билан бўлиб ўтган уч томонлама учрашув давомида Монголия олдида турган электр токи билан боғлиқ масала ечимини топишга тайёр эканлигини маълум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Монголияда электр токи танқислигига келсак, бу жиддий муаммо, биз буни яхши тушунамиз. Бу ҳақда ўйлаб кўриш керак, бу муаммони ҳал этмоқ лозим. Россия станциялари Монголянинг шимолий томонларига узатиладиган электр токи ҳажмини ошириши мумкин", — деган Путин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала