Ислом Каримов ва Владимир Путин алоҳида учрашув ўтказишди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРоссия ва Ўзбекистон президентлари учрашуви
Россия ва Ўзбекистон президентлари учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эртага 24 июн куни режалаштирилган ШҲТ давлат раҳбарлари учрашуви олдидан Ўзбекистон ва Россия президентлари алоҳида учрашу ўтказиб унда Саммит кун тартибидаги айрим масалалар бўйича фикр алмашишди.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни кечқурун алоҳида учрашув ўтказишди ва унда ШҲТ раҳбарлари саммити кун тартибига қўйилган алоҳида масалалар бўйича фикр алмашишди.

Президентлар учрашувида Ислом Каримов, эртанги кун билан боғлиқ бўлган устувор масалалар борасида умумий нуқтаи назар ишлаб чиқиш учун, уларни биргаликда муҳокама қилишни таклиф қилди.

“Мен ушбу таклифни эртага йиғиладиган улкан жамоа олдида, тасодифлар бўлмаслиги учун қилдим. Россия ва Ўзбекистон учун айрим жуда муҳим масалалар бўича сизнинг фикрингизни билмоқчи эдим”, — деди Ислом Каримов.

Ислом Каримов Россия делегациясига ушбу учрашувни тезкорлик билан уюштиргани учун миннатдорчилик билдирди ва ўзбек санъат усталари томонидан Саммит қатнашчилари учун ташкил қилинган тантанали концерт дастури Россия президентига манзур бўлганлигига ишонч билдирди.

Владиммир Путин Саммитга кўрилган таёргарликка юқори баҳо берди.

“Ташкилотга Ҳиндистон ва Покистон каби қудратли давлатларнинг қўшилиши ШҲТ учун катта воқеа бўлади, албатта. Ва бу бизнинг ташкилот тарихида, Тошкент саммити сифатида сақланиб қолади”, — деди Россия президенти.

Россия президенти Ўзбекистон ва Россия орасидага ҳамкорлик алоқаларига юксак баҳо бериб учрашувда, жумладан, икки мамлакат орасидаги мунособатларни ҳам муҳокама қилиш нияти борилгини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0