Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга қабул қилиниши бир йилга қолдирилди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти ушбу икки мамалкат бугунги саммитда мажбуриятлар меморандумини имзолаб, кейинги саммитда аъзоликка таёр бўлишига умид билдирди.

ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бугунги саммит якунида Ҳиндистон ва Покистон ШҲТ аъзолиги шартлари ҳақидаги меморандумни имзолаб, кейинги саммитда ташкилотга аъзоликка киришига умид билдирди.

“Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга тўла қонли аъзо бўлиш жараёни охирги босқичга ўтди. Ўтган йили Уфада бўлиб ўтган саммитда уларнинг аъзо бўлишига илк қадам қўйилган эди”, — деди Путин ШҲТ саммитининг кенгайтирилган мажлисида.    

Владимир Путин, шунингдек, Ҳиндистон ва Покистон бугунги саммитда ШҲТга аъзо бўлиш учун керакли мажбуриятлар меморандумни имзолашига умид билдирди.

“Умид қиламизки, Қозоғистонда бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитга қадар, ҳамкорларимиз қолган йўлни имкон қадар тез босиб ўтишади”, — деди Путин.  

Шу билан бир вақ тда, Путин, ШҲТда аллақачон ишлаётган механизмларга Ҳиндистон ва Покистонни киритишга таёргарлик ишларини бугундан бошлаш кераклиги таъкидлади.

Бугунги кунда ШҲТ аъзолари бу Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон  ва Ўзбекистон. Белоруссия, Мўғулистон, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистан кузатувчи мақомига эга. Тошкент Саммитидан кейин ташкилотга раислик қилиш навбати Қозоғистонга ўтади.

Янгиликлар лентаси
0