Жамият

Ўзбекистон "Нева ифторлиги"да иштирок этади

© Sputnik / Александр Демьянчук / Фотобанкка ўтишСанкт-Петербург
Санкт-Петербург - Sputnik Ўзбекистон
Санкт-Петербургда муқаддас Рамазон ойининг сўнгги ўн кунлиги муносабати билан "Нева ифторлиги" ёхуд "Республика кунлари" тадбири ўтказилади. Бу ҳақда Россия ОАВлари хабар тарқатган.

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Тадбир доирасида ўн кун давомида аҳолиси мусулмонлардан иборат республикаларга бағишланган кечки тадбирлар ўтказилади, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад Санкт-Петербург аҳлини мусулмон давлатлар тарихи, маданияти ва анъаналари билан таништириш.

Ўзбекистондан ташқари ушбу тадбирда иштирок этиш учун Татарстон, Қирғизистон, Покистон, Бошқирдистон ва Озарбайжон давлатлари томонидан ариза ташланган.

Тадбир Санкт-Петербург шаҳри Мусулмонлар диний бошқармаси ҳамда "Сафмар" хайрия фонди томонидан ташкил қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала