Жамият

Ўзбекистон ШҲТ соғлиқни сақлаш шартномасига қўшилди

© SputnikШҲТ рамзи
ШҲТ рамзи - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов ШҲТ соғлиқни сақлаш шартномасини тасдиқлади. Маъсул муассаларга керакли топшириқлар берилди.

ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Шанхай Ҳамкорлиги ташкилотининг соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш ҳақидаги битим ини имзолади.

Ислом Каримов Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигини ушбу битим шартларини амалга оширишда маъсул муассаса деб тайинлади. Ундан ташқари Ўзбекистон президенти Ташқи Ишлар вазирлигига ушбу халқаро шартнома аъзоси бўлиш учун депозитарийга керакли маълумотнома юбориш топширилди.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТ давлатлари орасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган илк қадам 2011 йилда қўйилган эди. 2011 йилнинг 15 июнида Остонада бўлиб ўтган саммитида мамалкатлараро шартнома имзоланган эди.

Бугунги кунда ШҲТга Россия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзодир. Аъзо мамалкатлар орасида турли вазирликлар орасида, ҳуқуқни сақлаш органлари ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилган ва кун сайин ривожланиб бормоқда. Айни дамда ШҲТ аъзолари орасида 25дан зиёд муассасалараро ташкилотлар фаолият юритмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала