Ислом Каримов Тойиб Эрдўғонга ҳамдардлик мактубини йўллади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишЎзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мамлакатимиз раҳбари Президентга ва қардош турк халқида самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов Истамбулда рўй берган терактлар туфайли Туркия президентига ҳамдардлик мактубини йўллади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ТИВ матбуот-хизмати.

"2016-йилнинг 29-июн куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркия Республикаси Президенти Ражеп Таййип Эрдоғанга Истамбул шаҳридаги халқаро аэропортда содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан мактуб йўллади", — дейилади хабар матнида.

Мамлакатимиз раҳбари Президентга ва қардош турк халқида самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Янгиликлар лентаси
0