Иқтисод

Хитой Ўзбекистонга 2,7 миллиард доллар кредит ажратади

© AP Photo / Andy WongХитой Халқ Республикаси байроғи.
Хитой Халқ Республикаси байроғи. - Sputnik Ўзбекистон
"Биз, шу жумладан Хитой томонидан Ўзбекистонга 2,7 млрд доллар кредит кўринишида ажратилиши ҳақидаги ҳужжатларни имзоладик, умумий ҳисобда эса 6,2 млрд долларлик объектлар қурилиши кўзда тутилмоқда", деб айтган ўз нутқида Ислом Каримов.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Хитой Ўзбекистонга 2,7 млрд долларлик кредит тақдим қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Хитой раисининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари олдида сўзлаган нутқида маълум қилган.

Хитой манзараси - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўзбекистон–Хитой: халқлар фаровонлиги йўлидаги ҳамкорлик
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 22-июн куни Президент Ислом Каримов мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Хитой Халқ Республикасининг Раиси Си Цзинпин билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида бўлиб, депутатлар ва сенаторлар олдида нутқ сўзлаган эдилар.

"Бугун Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин жанобларининг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида ўзаро ҳамкорлигимиз истиқболлари ва устувор йўналишларини белгилаб берадиган кўплаб ҳужжатлар имзоланди. Уларнинг орасида Хитой томонидан Ўзбекистонга кредит сифатида 2,7 миллиард доллар ажратилиши ва умумий қиймати 6,2 миллиард долларлик обектлар қурилишини назарда тутадиган ҳужжатлар борлигини алоҳида таъкидламоқчиман", — деб таъкидлаган ўз нутқида Ислом Каримов.

Ўзбекистон президенти ўз нутқида, шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой музокаралар натижаларига кўра кўплаб ҳужжатлар имзолангани, бу ҳужжатлар ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари ва устувор йўналишларини белгилашини таъкидлаб ўтган.

Ўзбекистон Республикасининг диққатга сазовор жойлари. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Эксперт: Ўзбекистон Хитой учун — Марказий Осиёдаги муҳим устун
"Мен Си Цзинпин жанобларининг "Биз Ўзбекистон президенти билан бир-биримизни яхши тушунамиз" деган сўзларини такрорламоқчиман ва бундай юксак эътирофни ўзим учун катта шараф деб қабул қиламан. Бизнинг ҳар биримиз, айниқса, халқнинг ишончли вакиллари бўлган сиз, ҳурматли депутатлар Хитой билан ҳамкорликни қадрлашимиз ва бу ҳамкорлик юксак самара бериши учун янги йўлларни излаб топишимиз лозим.

Сўзимнинг якунида бир фикрни алоҳида таъкидлаб айтмоқчиман: Хитой халқининг фаровонлиги — бу Ўзбекистон халқининг фаровонлиги. Ўзбекистон халқининг фаровонлиги — бу Хитой халқининг фаровонлигидир", — дея ўз нутқига якун ясаган президент.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала