Си Цзинпин: Хитой ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва суверенитети поймол қилинишига йўл қўймайди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишХХР Раиси Си Цзинпин
ХХР Раиси Си Цзинпин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Хитой ўзга мамлакатлар ҳақ-ҳуқуқларига тажовуз қилмайди, уларнинг ривожланишига хасад кўзи билан қарамайди, шу билан бирга биз ҳеч қачон ўз қонуний ҳақ-ҳуқуқларимиздан воз кечмаймиз", - деб баёнот қилди Си Цзинпин Хитой Коммунистик партияси 95 йиллиги муносабати билан уюштирилган тантанали йиғинда.

ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik, Жанна Манукян. Хитой ўзга мамлакатлар манфаатларини ҳурмат қилади, аммо шу билан бирга у ҳар доим ўз қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади ва ўз суверенитети ҳамда хавфсизлиги сиқувга олинишига йўл қўймайди, деб баёнот қилди жума куни ХХР Раиси Си Цзинпин. РИА Новости хабари асосида.

"Хитой ўзга мамлакатлар ҳақ-ҳуқуқларига тажовуз қилмайди, уларнинг ривожланишига хасад кўзи билан қарамайди, шу билан бирга, ўз қонуний ҳақ-ҳуқуқларидан ҳеч қачон воз кечмайди. Хитой халқи ёвузлик ва кўнгилсизликлардан қўрқмайди. Ҳеч бир мамлакат биз ўз туб манфаатларимиз билан савдолашишимизга, суверенитетимиз, хавфсизлигимиз ва ривожланиш манфаатларимиз сиқувга олинишига чидаб туришимизга умид қилмаслиги лозим", — деб таъкидлади Си Цзинпин Хитой Коммунистик партияси 95 йиллиги муносабати билан уюштирилган тантанали йиғинда.

Си Цзинпин, шунингдек, "Хитой тинч тараққиёт йўлидан дадил боради ва ташқи сиёсатни ҳамкорлик ва ўзаро манфаатдорлик принциплари асосида юритади", дея қўшимча қилди.

"Хитой "совуқ уруш" мафкурасига қарши чиқади. Биз ўзга мамлакатларнинг ички ишига аралашмаймиз ва ўз қарашларимизни чет давлатларга зўрлаб ўтказмаймиз", — дея таъкиддлади ХХР Раиси.

Янгиликлар лентаси
0