Россияда энг кам иш ҳақи миқдори ошди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишРоссия пуллари
Россия пуллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1 июлдан бошлаб Россияда энг кам иш ҳақи 21% оширилди ва 7500 рублни ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Ушбу йилнинг 1 январидан бошлаб энг кам иш ҳақи миқдори 6204 рублни ташкил қиларди. Май ойида Давлат Думаси қабул қилган янги қонунга кўра, 1 июлдан бошлаб у 1296 рублга оширилди, РИА Новости хабарига асосан.

ЭКИҲ миқдорини 21%га ошириш ҳақидаги қонун Давлат Думасига “Единая Россия” партияси аъзолари томонидан Дмитрий Медведев ташаббуси билан киритилди. Шундай қилиб энг кам иш ҳақи ва яшаш учун зарур бўлган маблағ миқдорининг 64,7%  ташкил қилди. Дмитрий Медведевнинг баёнотига кўра, 2020 йилга келиб ЭКИҲ миқдори тенглашиши мумкин.

“ЭҚИҲ миқдорида ойлик олаётган ишчилар ойлиги билан бир қаторда унга яқин миқдорда ойлик олаёган ишчилар маоши ҳам ошади. Бу қарийиб бир миллионга яқин киши. Улардан 87% — давлат ва муниципал ташкилотлари хизматчилари, 13% — нодавлат  ташкилотлар ишчилари”, — деб хабар беришди Россия Меҳнат вазирлигида.

Россияда яшаш учункеракли маблағ миқдорини Ҳукумат томонидан белгиланади.Ушбу рақам федерал ижтимоий дастурларни амалга оширишда, ЭКИҲ, стипендия, пособия ва ижтимоий тўловлар миқдорини  белгилашда ҳамда давлат бюджетини ҳисоблашда ҳам ишлатилади.    

 

Янгиликлар лентаси
0