Беларуснинг янги банкноталари 4та нолдан маҳрум бўлди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишЮз минг рубл. Беларус валютаси
Юз минг рубл. Беларус валютаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Белоруссияда 2016 йил 1 июлидан миллий валюта деноминацияси амалга оширилади. Мамлакат аҳолиси шу йилнинг 31 декабрига қадар эски пулларни янгисига алмаштиришлари мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Беларуссияда 2016 йил 1 июл санасидан миллий валюта деноминацияси амалга оширилади. Бундан ташқари, мамлакатда собиқ Иттифоқ давридан буён биринчи марта металл тангалар пайдо бўлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Мамлакат аҳолиси эски пулларни 2016 йилнинг 31 декабрига қадар янги кўринишдаги валюталарга алмаштиришлари мумкин бўлади.

Хабарга кўра, янги Беларус банкноталари тўртта нолдан маҳрум бўлади. Муомалада фақатгина 5, 10, 20, 50, 100, 200 ва 500 беларус рубли номиналидаги қоғоз пуллар қолади. 

Янгиликлар лентаси
0