Москва-Самарқанд рейси ўзбекистонлик йўловчи айби билан бир соатга кечиктирилди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишAirbus A320 самолёти
Airbus A320 самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москванинг Внуково аэропортидан Самарқандга қараб учиши лозим бўлган "Ютэйр" авиакомпанияси рейси лайнер ҳожатхонасида сигарет чеккан йўловчи туфайли бир соатга кечиктирилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Москванинг Внуково аэропортидан Самарқандга қараб учиши лозим бўлган "Ютэйр" авиакомпанияси рейси лайнер ҳожатхонасида сигарет чеккан йўловчи туфайли бир соатга кечиктирилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Маълум бўлишича, йўловчи самолётга чиқиши билан, ҳожатхонага кириб сигарет чеккан.

"Йўловчи ҳеч қандай тўс-тўполон кўтаргани йўқ, у самолётга чиқибоқ, ҳожатхонага кириб, сигарет чеккан", — деб хабар берган аэропорт вакили. Внуково аэропорти ходими, гап 9:35да ўз манзили томон йўл олган самолёт ҳақида бораётганини тасдиқлаган.

Эркак рейсдан қолдирилди, у Ўзбекистон фуқароси. Самолёт бортида сигарет чекиш қонунан таъқиқланган, шу боис, йўловчи маъмурий жавобгарликка тортилади", — дея аниқлик киритган аэропорт вакили.

Янгиликлар лентаси
0