Истамбулдаги террорчилардан икки нафарида Россия паспорти бўлганлиги аниқланди

© REUTERS / Osman OrsalНа месте теракта в международном аэропорту Ататюрка в Стамбуле, Турция
На месте теракта в международном аэропорту Ататюрка в Стамбуле, Турция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Истамбул аэропортига ҳужум уюштирган террорчиларнинг иккитаси Россия фуқароси эканлиги маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Истамбул аэропортида теракт уюштирган террорчилардан икки нафарида Россия паспорти бўлганлиги аниқланди, РИА Новости DHA агентлиги хабарига асосан.

Ракима Булгарова ва Вадим Османов номли террорчиларда Россия паспорти бўлганлиги аниқланди. Ушбу маълумотлар ҳозирча расмий тасдиғини топгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Истамбул аэропортига уч террорчи уюштирган ҳужум оқибатида 43 киши қурбон бўлди, 239 киши жароҳатланди. Туркия бош вазири Бинали Йылдырым фожеага «Ислом давлати» алоқадорлигини кўрсатувчи омиллар бор деди.

Кейинроқ олинган хабарларга кўра, Туркия махсус хизмати ходимлари 16 манзил бўйича ёппасига ўтказган махсус операция натижасида 13 Туркия фуқароси ва 14 чет эл фуқаролари ҳибсга олинган.

Янгиликлар лентаси
0