Рамазон ҳайити 6 июлда нишонланади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ 2016 йил 6 июль дам олиш куни деб белгиланди.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Рамазон ҳайити юртимизда 6 июлда кенг нишонланадиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2016 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 6 июль чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини эътиборга олиб, 2016 йил 6 июль дам олиш куни деб белгилаш ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлаш тўғрисида Фармон эълон қилинди.

Давлатимиз раҳбари Рамазон ҳайитини жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтказилиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш вазифасини Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари зиммасга юклади.

Янгиликлар лентаси
0