Дунёда

Путин: НАТО сўнгги фин аскари қолгунча, Россия билан жанг қиларди, эҳтимол

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишРоссия президенти В. Путин ва Финляндия раҳбари С. Ниинистё
Россия президенти В. Путин ва Финляндия раҳбари С. Ниинистё - Sputnik Ўзбекистон
"Россия Финляндия билан уруш олиб боришни хоҳламайди, аммо альянс, сўнгги фин аскари қолгунча, жон деб Россия билан жанг қилган бўларди, эҳтимол", - деб таъкидлади РФ президенти Владимир Путин.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин НАТО сўнгги фин аскари қолгунга қадар, жон деб Россия билан жанг қилган бўларди, эҳтимол, дея таъкидлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Фин дўстларимиздан бири томонидан айтилган жумлани ўзгартирган ҳолда, айтмоқчиман-ки, НАТО, эҳтимол, Россия билан сўнгги фин аскари қолгунга қадар, бажонидил жанг қилган бўларди. Сизларга шу керакми? Бизга — керакмас. Биз буни истамаймиз. Сизлар эса, ўзингизга нима кераклигинимустақил ҳал қиларсиз", — деди Россия президенти Финляндия президенти билан ҳамкорликда ўтказилган матбуот-анжуманида.

Ушбу сўзлардан кейин Финляндия раҳбари Саули Ниинистё Россия президентига Болтиқбўйи мамлакатлари Россия қаршисида қўрқув ҳис қилишини айтган.

Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Путин НАТО ўз кучларини нима учун Европа шарқида жамлаётганини айтди
"Барчамизга маълум-ки, Болтиқбўйи мамлакатлари, шу жумладан бошқа мамлакатлар ҳам Россия қаршисида маълум маънода қўрқув ҳис қиладилар. Улар Россиядан қўрқадилар", — деб таъкидлаган Ниинистё.

Владимир Путин ўз навбатида, Москва НАТОнинг Польшада ракета мудофаасига қарши ракеталар тизимини жойлаштираётгани ҳамда Россия чегарасида ўз кучлари сонини кўпайтираётганига қарши муносиб тарзда реакция билдиришини маълум қилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала