Бишкекдаги Ўш бозори ёнида жойлашган фоҳишахоналар ёпилди

© Foto : pixabay.comОёқлар
Оёқлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бишкек шаҳри, Ленин тумани Ички ишлар бошқармасига 12 нафар фоҳиша олиб келинди, деб хабар бермоқда Спутник Қирғизистон. Хабарда айтилишича, уларнинг ҳаммаси картотекага киритилган.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри, Ленин тумани №1 ИИБ ходимлари пайшанбага ўтар кечаси Кулиев ва Пушкин кўчаларида жойлашган фоҳишахоналарга рейд уюштирди, деб хабар қилган Спутник Қирғизистон.

"Тадбир давомида интим хизмат кўрсатиш билан шуғулланган 12 нафар қиз ҳибсга олинди. Уларнинг барчаси шахсини тасдиқлаш учун Ленин тумани ИИБга келтирилди", — дейилган хабар матнида.

Маълум қилинишича, қизлардан бармоқ излари олиниб, улар картотекага киритилган.

Янгиликлар лентаси
0