Эрдўғон Истамбулдаги терактга алоқадор бўлган фуқароларни айтди

© REUTERS / Murad SezerТуркия, Истамбул аэропорти
Туркия, Истамбул аэропорти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия президенти айтишига кўра, ушбу терактт “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти билан боғлиқ.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Туркия президенти Тоййип Эрдўғон  Истамбул аэропортидаги терактга қайси мамлакат фуқаролари алоқадор эканлигини айтди.

“Теракт туфайли ҳибсга олинган кишилар сони 30 кишиги етди. Улардан олинган маълумотларга асосида биз муҳим хулосага келдик… Биз улар Доғистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари  эканлигини аниқладик. Афсуски, булар қўшни ва яқин мамалкалардир”, — деди Эрдўғон журналистларга.

Туркия президенти айтишига кўра, ушбу терактт “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, 28 июн Истамбул аэропортида  уч портлаш ва бир неча ўқ узишлар бўлди. Теракт оқибатида 44 киши қурбон бўлди ва 239 кши жароҳатланди.

Теракт ташкил қилишда айбланаётган шахслар бу Чеченистонлик Ахмед Чатаев. Олдин Чатаев “Имарат Кавказ” жиноятчи гуруҳи раҳбари Доку Умаров билан ҳамкорлик қилган, Умаров йўқ қилинганидан кейин эса ИДга қўшилган. Бир неча ой олдин Россия Аксилтеррор қўмитаси Чатаев ИД таркибида Шимой Кавказлик жангариларга бошчилик қилаётганини хабар берган эди.

Янгиликлар лентаси
0