Дунёда

АҚШ баёноти: Ўзбекистон қул савдоси муаммосида 2-тоифадан 3-тоифага туширилди

© FABRICE COFFRINI / AFPАҚШ Давлат котиби Жон Керри
АҚШ Давлат котиби Жон Керри - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ер юзида 20 миллион киши қул савдоси объектига айланган, деб баёнот қилди 30 июн куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ер юзида 20 миллион киши қул савдоси объектига айланган. Улар ўз исмига, оиласига эга(бўлган) одамлардир. Уларни дўзахда яшашга мажбур қилишмоқда", — деб баёнот қилди АҚШ Давлат котиби Жон Керри 30 июн куни. РИА Новости хабари асосида.

Керрининг сўзларига кўра, "бу йўналишда кўплаб чақириқларга дучор бўлаётганимизга ажабланмасак ҳам бўлади". АҚШ Давлат котиби, шу муносабат билан, "олдимизда турган муаммоларни енгиб ўтишга ёрдам берадиган ҳаракатлар режасини тузишга" даъват қилган.

Керрининг баёнотида дунёнинг 200га яқин мамлакатида ўтган йил давомида рўй берган қул савдоси билан боғлиқ ҳолатларга баҳо берилган. Уларнинг барчаси уч тоифага ажратилган. Биринчи тоифага ҳукумат ҳатти-ҳаракатлари Американинг қул савдоси қурбонига айланганларни ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик нормативларига тўлиқ мос келувчи давлатлар киритилган.

Ўзбекистон чегараси. - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда одам савдоси билан шуғулланган жиноятчилар қўлга олинди

Иккинчи тоифага белгиланган йўналишда чораларни кўраётган, аммо бу ҳаракатлар ҳали етарли бўлмаган давлатлар киради. Ва ниҳоят, учинчи тоифага эса, АҚШ Давлат департаменти баённомасига мувофиқ, АҚШ қонунчилиги стандартларига умуман мос тушмайдиган давлатлар киритилган.

Ҳужжатда қайд қилинишича, жорий йилда АҚШ ранглар табелида Мьянма, Ўзбекистон, Туркманистон, Гаити ва Судан давлатларини иккинчи тоифадан учинчи тоифага туширган. Ўзбекистон иккинчи тоифага ўтказилганидан бир йил ўтиб, яна учинчи тоифага туширилгани айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0