Дунё раҳбарлари Ислом Каримовни Рамазон ҳайити билан қутлашди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қутловларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-хотиржамлик, равнақ ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар билдирилган.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-хотиржамлик, равнақ ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар билдирилган, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"Кувайт Давлати Амири Шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ; Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён; Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум; Бирлашган Араб Амирликлари Бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби Амирлиги валиаҳди Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён; Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён; Туркия Республикаси Президенти Ражаб Таййиб Эрдўған;

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов; Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани; Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Абдул Ҳамид;

Сингапур Республикаси Президенти Тони Тан Кенг Ям; Сингапур Республикаси Бош вазири Ли Сян Лун;

Ислом ҳамкорлиги ташкилоти Бош котиби Ияд бин Амин Маданий ўз табрикларини йўллаганлар.

Қутловлар келиши давом этмоқда", — дейилган хабар матнила.

Янгиликлар лентаси
0