Хиллари Клинтон Трамп АҚШ президенти бўлишга яроқсиз, деб айтди

© AP Photo / Chuck Burton АҚШ президентлигига номзод Хилари Клинтон ва АҚШ президенти Барак Обама
АҚШ президентлигига номзод Хилари Клинтон ва АҚШ президенти Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шимолий Каролина штати, Шарлотт шаҳрида ўтган сайловолди митингда Хиллари Клинтон ёнида турган Барак Обама томон бурилиб, тиз букиб таъзим қилган ва уни "Американи хавфсиз ва кучли қила оладиган президент" сифатида таърифлаган.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. "Республикачи Дональд Трамп АҚШ президенти бўлишга ярамайди", деб таъкидлади сешанба куни Хиллари Клинтон, РИА Новости хабари асосида.

Шимолий Каролина штати, Шарлотт шаҳрида ўтган сайловолди митингда Хиллари Клинтон ёнида турган Барак Обама томон бурилиб, тиз букиб таъзим қилган ва уни "Американи хавфсиз ва кучли қила оладиган президент" сифатида таърифлаган. "Дональд Трамп билан таққосланг. Америка яна бир бор инқирозга юз тутганда, сиз Оқ Уйда Трампни тасаввур қила оласизми? Президентимиз томонидан айтилган ҳар бир сўз дунё эътиборида. Шундай экан, Трамп бизнинг президентимиз ва Бош Қўмондонимиз бўлишга яроқсиз ва бўла олмайди", — деди Клинтон атрофдагилар гулдурос олқиши остида.

Клинтон, шунингдек, "энг кам иш ҳақи миқдорини оширишга" ва америкаликлар учун долзарб бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга сўз берди.

Янгиликлар лентаси
0