Тадқиқотлар фонди келажак урушлари роботлар иштирокида кечишини айтди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРоботлаштирилган "Зарба" мажмуаси
Роботлаштирилган Зарба мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фонд раҳбарининг айтишича, келажакда урушлар учувчисиз парвоз қурилмалари иштирокида кечади. Улар ёрдамида ҳам ҳавода, ҳам денгизда, ҳам фазода жанг олиб борилади.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Келажакда урушларни разведка-зарба тизимига умумлаштирилган роботлар ва учувчисиз парвоз қурилмалари олиб боради, аскарлар эса операторларга айланади, деб хабар қилди РИА Новости нашрига Россия Истиқболли тадқиқотлар жамғармаси раҳбари Андрей Григорьев.

"Менинг назаримда, роботлаштирилиш жараёни борган сарит авж олади, бу кенг майдонда бир-бирига ўқ узадиган аскарлар жанги эмас, балки операторлар ва машиналар тўқнашуви бўлади, деб айтиш мумкин. Келажакда ҳарбий масалалар ечимини шахсий таркибда йўқотишларсиз топиш мумкин бўлади. Аскарлар борган сари операторларга айланиб боради ва жанг майдонидан узоқлашади", — деди Григорьев.

Григорьевнинг фикрича, келажакда учувчисиз парвоз тизимлари ҳар қандай соҳада жуда кенг қўлланилади.

"Булар жуда катта қудратга эга роботлаштирилган бўлинмалар бўлиб, улар ёрдамида ҳам қуруқликда, ҳам ҳавода, ҳам денгизда, ҳам фазода жанг олиб боради. Ва буларнинг барчаси жуда катта разведка-зарба тизимларига бирлаштирилади", — дея қўшимча қилди жамғарма раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0