Дунёда

Пекин АҚШдан Хитой ҳудудий баҳсларига "бурун суқмасликни" сўради

© Sputnik / Александр Вильф / Фотобанкка ўтишЖанубий-Хитой денгизи
Жанубий-Хитой денгизи - Sputnik Ўзбекистон
Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И, АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан ўтказган телефон суҳбатида, Вашингтонни Жанубий-Хитой денгизларидаги ороллар сабаб юзага келаётган баҳсларга аралашмасликка чақирди.

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Хитой ТИВ расмий сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, суҳбат АҚШ ташаббуси билан ўтказилган. РИА Новости хабари асосида.

"ХХР Ташқи ишлар вазири Ван И Америка Пекиннинг Жанубий-Хитой денгизига суверенитети масаласида қўшни мамлакатлар билан олиб бораётган ҳудудий баҳсларда бетарафлик позициясини эгаллаши борасида берган ваъдасига тўлиқ амал қилишига умид билдирди", — дейилади хабарда.

Хитой вазири, шунингдек, АҚШ "ўз баёнотлари ва ҳатти-ҳаракатларида ҳам эҳтиёткор" бўлишига, ХХР хавфсизлигига раҳна соладиган бирор ҳаракатга йўл қўймаслигига ишонч билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Хитой шу кунга қадар денгиздаги деярли барча ҳудудларга эгалик қилишини айтиб келади, аммо Бруней, Малайзия, Филиппин, Тайван ва Вьетнам давлатлари денгизнинг баъзи ҳудудлари уларга қарашли эканини даъво қилади.

Шу аснода, Филиппин давлати бу масала борасида яқинда халқаро арбитраж судига мурожаат этган.

Керри билан бўлиб ўтган телефон суҳбати давомида, Ван И Филиппиннинг ҳатти-ҳаракатлари Пекинни қўрқита олмаслигини, аксинча, ХХР ўз суверенитети ва денгиздаги қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этишини маълум қилган.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри, халқаро арбитраж суди масаласида Хитой позициясини тушунишини айтиб, барчани "бу масалани дипломатик йўл билан ҳал қилишга" даъват қилган.

Эслатиб ўтамиз, Филиппин давлати 2013 йилнинг январида халқаро арбитраж судига мурожаат қилган. Пекин суд ишларида қатнашишдан қатъий бош тортиб келмоқда. ХХР расмийлари фикрича Гаага ҳакамлар суди ҳудудий баҳсларни ҳал қилиш ваколатига эга эмас.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала