Жамият

Ўзбекистондаги йирик савдо марказлари 2020 йилга келиб ўз парковкаларига эга бўлади

© Sputnik / Денис Гришкин / Фотобанкка ўтишАвтомобиллар тўхташ жойи
Автомобиллар тўхташ жойи - Sputnik Ўзбекистон
Объект эгалари мажмуа кўламидан келиб чиққан ҳолда парковга жойларини ташкиллаштиришлари керак бўлади. Қўйиладиган талабларни бажармаган савдо маркази соҳиблари лицензиядан маҳрум қилинади.

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ўзбекистонда мавжуд йирик савдо марказлари, шунингдек, умумий овқатланиш шаҳобчалари, турли хизмат ва сервис марказлари 2020 йилга қадар автомобиллар учун мўлжалланган бепул парковкалар билан таъминланиши лозим, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига Республика ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидаги манба.

Манбанинг сўзларига қараганда, тўрт йилга қолмай, бу қоидага барча йирик мажмуалар амал қилишлари мажбурий бўлади, талабларни бажармаган савдо маркази эгалари эса лицензиядан маҳрум қилиниши мумкин.

"Бир қатор ҳужжатларга киритлган ўзгартиришларга мувофиқ, биз кафелар, ресторанлар, гипермаркетлар ва жамоатчилик фойдаланадиган бошқа жойларга, шу йил давомида автомобил тўхташ жойлари билан боғлиқ муаммони  бартараф этиш вазифасини юкладик. Парковкалар машмашаси, сўнгги вақтларда, нафақат Тошкентда, балки Ўзбекистоннинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам авж олган. Ушбу масала ечимини топиш учун етарлича вақт ажратилган. Бу — муассасалар соҳиблари парковкалар муаммосига ақл билан ёндашишлари учун қилинди. Парковкалар муаммоси худди пандуслар муаммоси каби, қўл учида ҳал қилинмаслиги керак", — дея изоҳ берди суҳбатдош.

Манбанинг айтишича, ўз вақтида ҳар бир бинони пандуслар билан таъминлаш қарорига (хоҳ у маъмурият биноси бўлсин, хоҳ савдо пункти) қурувчи шахслар юзаки ёндашишган. "Натижада, шундай ҳолатлар бўлдики, янги пандусларда қиялик бурчаги ўта юқори олинганлиги сабаб, аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар биноларга кира олмаган. Ҳозирда имкониятлари чекланган шахслар билан боғлиқ бу муаммо озмунча тартибга келтирилган",- қўшимча қилди суҳбатдош.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала