Дунёда

Обама Путинга Донбассда жанговар ҳаракатлар авж олмаслиги керак, деб айтди

© Sputnik / Алексей Никольский / Фотобанкка ўтишРоссия президенти В. Путин ва АҚШ президенти Б. Обама учрашуви
Россия президенти В. Путин ва АҚШ президенти Б. Обама учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ президенти Барак Обама Россия президенти Владимир Путинга мурожаатида, Украина шарқида жанговар ҳаракатлар авж олишига йўл қўймаслик лозимлигини уқтирган.

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. АҚШ президенти россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот чоғида АҚШ президенти Путинни Украина шарқида жанговар ҳаракатлар авж олишига йўл қўйилмасликка чақирган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Президент Обама Путинга мурожаат қилиб, Украина шарқида жанговар ҳаракатлар кескин авж олишига йўл қўйилмаслиги учун лозим сора-тадбирлар кўришга чақирган. АҚШ президенти, шунингдек, Минск келишувини зудлик билан бажариш учун ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида ҳам таъкидлаган", — дейилади Оқ уй хабарида.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала