Жамият

Ўзбекистон фуқароси таниқли рассомни босқинчилардан қутқариб қолди

© Sputnik / Alexander ImedashviliПолиция автомобили
Полиция автомобили - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Санкт-Петербургда ўнга яқин босқинчилар дўппослаётган рассомни Ўзбекистон фуқароси қутқариб қолди ва уйигача кузатиб қўйди.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Россиянинг таниқли рассоми Николай Копейкинга безорилар ҳужум қилди. Ўзбекистонлик ёш йигит уни безорилардан қутқариб қолгани ҳақида Копейкин Facebook да хабар берди.    

Маълумки, безорилар рассомнинг икки мобил телефонини тортиб олган ва бошига бир неча бор уришган. Жанжалга ўша ерга яқин жойда турган Ўзбекистонлик кўча супурувчи аралашиб, безориларни қувиб солган ва Копейкинни ўзига келишига ёрдам берган.  

“Ҳурматли дўстлар, мени қўллаб-қувватлаган ҳаммага раҳмат. Мария Панкевич ва Николай Симоновскийни ва яна бир ёш йигит, афсуски унинг исмини эслаб қолмадим улар дарҳол мни ёнимга келиб ёрдам беришди ва касалхонага олиб боришди”, — деб ёзган Копейкин ўзининг Facebookида.

Рассом воқеа жойига яқин бўлган ўз устахонасигача етиб борган ва у ердан туриб тез ёрдам чақирган.

 

 

Янгиликлар лентаси
0