Ҳодисалар

Москва метросида содир бўлган қисқа туташув оқибатида олти бекат ёпилди

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишМосква метрополитени схемаси
Москва метрополитени схемаси - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Москва метросининг Таганск-Краснопресненск (бинафшаранг) йўналишида содир бўлган қисқа туташув ва ёнғин оқибатида бугун эрталаб "Котельники", "Жулебино", "Лермонтовский проспект", "Выхино", "Рязанский проспект" ва "Кузьминки" бекатлари ёпилди.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Жума куни эрталаб Москва метросининг Таганск-Краснопресненск (бинафшаранг) йўналишида олти бекат ёпилди, Спутник Тожикистон хабарига асосан.

Мухбир хабарига кўра, метро бекатлари яқинида жуда кўп одамлар тўпланиб қолган, автобуслар катта интервал билан ҳаракатланган. Автобуслар йўловчиларни “Текстильшики” бекатигача олиб келган. “Текстильшики” бекатида одам жуда кўплиги туфайли тиқилинч содир бўлган.  

Охирги хабарларга кўра, Москва Таганск-Краснопресненск йўналишида поездлар ҳаракати тўлиқ тикланган.

 

Янгиликлар лентаси
0