Дунёда

НАТО саммити: альянс Москвадан бўладиган "хатар"га жавоб топишга уринмоқда

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтиш8 июлда Варшавада бўлиб ўтадиган НАТО саммити
8 июлда Варшавада бўлиб ўтадиган НАТО саммити - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
8 июль куни Польша пойтахти Варшавада икки кун давом этадиган НАТО саммитига старт берилди. Альянсга аъзо-мамлакат раҳбарлари дунёдаги энг долзарб масалалар ҳамда Россия томондан бўладиган "хатар"га қарши жавоб топишга уринадилар.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Саммитнинг асосий тадбирлари Варшавадаги миллий стадионда бўлиб ўтади. Аммо чет эл раҳбарлари ва делегациялари, 1955 йилда Варшава шартномаси имзоланган Президент саройида ҳам учрашув ўтказиши белгиланган. Польша пойтахтига жами 18 нафар президент, 21 нафар ҳукумат раҳбари, 41 нафар ТИВ раҳбари, 39 нафар мудофаа вазири, шунингдек, БМТ, ЕИ ҳамда Бутунжаҳон банки раҳбарияти ташриф буюришади.

Саммит иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш учун 6 минг нафар полициячи жалб қилинган.

Шарқий Европа — нозик масала

Шарқий Европада ҳар бирида 1000 нафардан аскар мавжуд бўлган тўртта батальонни жойлаштириш — саммитда кўриб чиқилиши зарур бўлган энг долзарб масалалардан бири бўлиши кутилмоқда. Альянснинг Латвия, Литва, Эстония ва Польшада жойлаштириладиган бўлинмалари ҳақида қарор июн ойида ташкилотга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашида қабул қилинган эди. Бу ҳужжат эндиликда давлат раҳбарлари томонидан тасдиқланиши керак, холос.

НАТО ҳарбийлари - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
НАТО ҳарбий блоки Россия яқинига 4 минг нафар аскарларни жойлаштирмоқчи

Литвадаги бўлинмаларни — Германия бошқариши кутилмоқда; Латвияда эса — Канада, Эстонияда — Буюк Британия, Польшада — Қўшма Штатлар раҳбарлик қилади. НАТО батальонлари қачон белгиланган ҳудудларда пайдо бўлиши расман эълон қилинганича йўқ, манбаларда таъкидланишича бу воқеа 2017 йил бошида рўй бериши мумкин.

Нима бўлган тақдирда ҳам, НАТОнинг Европа шарқидаги ҳатти-ҳаракатлари жавобсиз қолмаслиги маълум. "НАТО  десантлари туширилиши зонаси Калининграддан 180 мил масофада жойлаштирилган. Бу дегани, НАТОнинг десантларни тушириш учун секинлашишга мажбур бўладиган бесўнақай С-17 самолётлари Россия учувчисиз парвоз қурилмалари ҳамда узоққа отиш қурилмалари "нишонига" айланиши турган гап", деб ёзади The Huffington Post асосида РИА Новости.

Муҳожирларни ташувчиларга жанг

Саммит давомида, шунингдек, Шимолий Атлантика альянси, "ИД", Россиянинг Украинага нисбатан тажовузкор муносабати ҳамда Brexit референдуми натижалари каби замонавий чақириқларга қарши жиддий чоралар кўриш кераклиги ҳақида таъкидлар янгради.

Қочоқлар - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Захарова: ЕИнинг қочоқлар борасидаги келишуви “қул савдосини эслатади”
Дарҳақиқат, Европа Иттифоқининг энг катта "бош оғриқларидан" бири — бу миграция масаласидир. Бу масала, табиийки, саммит кун тартибига киритилди. НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг сўзларига кўра, Шимолий атлантика блоки аъзолари, Ўрта ва Эгей денгизларида ЕИга аъзо-мамлакатларга қочоқларни ташиш билан шуғулланаётган жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйиш масаласини жиддий кўриб чиқишни режалаштирган.

Бунинг учун, НАТО, Ўрта Ер денгизида ўзининг ҳарбий-денгиз миссиясини янада кучайтиришини маълум қилган.

Кўпмиллиардлик кўмак

НАТОга аъзо мамлакатлар Варшадава ўтаётган саммитда Яқин Шарқ ҳамда Марказий Осиё регионидаги давлатларга ҳам эътибор қаратишни белгилаб олишган.

Washington Post нашри хабарига кўра, 2020 йилгача Афғонистон мудофаа кучлари молиявий жиҳатдан тўлиқ таъминланган бўлиши учун АҚШ ва унинг иттифоқдошлари Варшавада ўтадиган йиғилишда 15 миллиард доллар тўплашга ҳаракат қилишади. Бу маблағлардан 10,5 миллиарди, маълум бўлишича, АҚШ томонидан ажратилади.

Янгиликлар лентаси
0