Жамият

Самарқанд вилоятида йирик жиноий гуруҳ қўлга олинди

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Жиноий гуруҳ аъзоларининг турар жойларидан умумий ҳисобда 24 кгдан ортиқ наркотик моддалар топилган.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ўзбекистон махсус хизмати ходимлари Самарқанд вилоятида наркотик моддаларни тарқатиш билан шуғулланаётган, ўн кишидан ташкил топган йирик жиноий  гуруҳни қўлга олди, ҳуқуқни сақлаш органлари ходимининг Спутник мухбирига берган хабари асосида.

Жиноий гуруҳ қўшни Тожикистондан наркотик моддаларни олиб келиш ва тарқатиш  билан шуғулланган. Жиноий гуруҳ Ургут туманида яшовчи 38 ёшли Отабек Файзиев томонидан бошқарилган. Қўлга олинганларининг асосий қисми ҳеч қаерда ишламайдиган шахслар бўлгани аниқланган. Жиноятчилардан бири эса Ургут туман газ таъминоти тизимида ишлаган.

Қўлга олинган гуруҳ аъзоларининг ҳар бири наркотик моддаларни ташиш ва тарқатишда ўз вазифасига эга бўлган. Мисол учун ургутлик В.Тошбоев ва А. Зияевлар наркотик моддаларни қўшни Тожикистон республикаси ҳудудидан Панжакент тумани орқали олиб кириш учун жавобгар бўлган. Уларнинг уйидан 4,3 ва 2,4 кг опиум топилган.

Қўлган олинган гуруҳ турар жойларидан умумий ҳисобда 24 кгдан ортиқ наркотик моддалар топилган. Хусусан гуруҳ бошлиғининг уйидан 5,7 кг, унинг укаси Жонибек Файзиевнинг уйидан 7,3 кг опиум топилган”, — деди  муассаса вакили.

Ушбу иш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0