Тошкентда яна йўловчи автобуслар ёниб кетди

© Facebook / Водители ТашкентаЖанубий вокзал олдида ёниб кетган автобус
Жанубий вокзал олдида ёниб кетган автобус - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент жамоат транспорти аҳолига “кутилмаган совғалар” қилишда давом этмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Кеча кечқурун Тошкентда икки Мерседес йўловчи автобуси ёниб кетди, Nuz.uz хабарига асосан.

Нашр хабарига кўра, иккала ёнғинда ҳам  жабрланганлар йўқ.

Жанубий вокзал  яқинида соат 19:00 атрофида Merсedes русумли автобус ёниб кетди. 8 йўналиш бўйича ҳаракатланаётган автобус салонини йўловчилар ташлаб чиқиб кетди. Воқеа ўт ўчирувчилар ва тез ёрдам автомобили тезда етиб келиб оловни ўчиришди.

Тошкентда навбатдаги автобус ёнмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент автобуслари нега "ўз жонига қасд" қилмоқда

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари хабарига кўра, шу куннинг ўзида, Яшнаобод туманида ҳам яна бир Мерседес автобуси ёниб кетди. Хабарда айтилишича, иккинчи ёнган автобус ҳайдовчиси тезкорлик билан оловни ўчиришга муваффақ бўлган.

 Эслатиб ўтамиз Тошкент жамоат транспорти шаҳар аҳолисига ва маъмуриятига турли ноқулайликлар туғдиришда давом этмоқда. Ёниб кетган қимматбаҳо автобуслар, кўчада пойга уюштирган,  жазирамада 20 минутдан одам тўплаган ва йўловчиларни калтаклаган автобус ҳайдовчилари ва бошқа муаммолар шулар жумласидан.

© Facebook / Водители ТашкентаВ Яшнабадком районе задымился автобус марки Mersedes
В Яшнабадком районе задымился автобус марки Mersedes - Sputnik Ўзбекистон
В Яшнабадком районе задымился автобус марки Mersedes

 

Янгиликлар лентаси
0