Россияда 8 мингдан ортиқ GM Uzbekistan автомобиллари сотилди

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишRAVON автомобили тақдимот маросими
RAVON автомобили тақдимот маросими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ўтган йилнинг биринчи ярмига қараганда 17 %га кам. Ўтган йил ушбу давр мобайнида 10357 дона автомобоил сотилган эди.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида GM Uzbekistan томонидан Россиялик харидорларга 8574 дона автомобил еткизиб берилди, Европа Автомобил бизнеси ассоциацияси ҳисоботига кўра.

Ойма-ой ҳисобланганда,  бу йил июнь ойида Россияда 1136 автомобил сотилди, ўтган йили эса 1735 дона автомобил сотилган эди. Январ-июн ойида Россияда умумий ҳисобда 672 минг дона автомобил сотилди, бу ўтган йилга қараганда 14% га кам. 2015 йилнинг биринчи ярмида 782 минг автомобил сотилган эди.

Ушбу йилнинг май ойидан бошлаб GM Uzbekistan Россияга Ravon R2 моделини еткизиб бера бошлади. 2016 йилнинг охирига қадар АҚШ Ўзбекистон қўшма корхонаси 2,5 дона Ravon R2 автомобиллари еткизиб беришни режалаштирган.

Россия бозорида ўтган йилнинг иккинчи ярмида кузатилган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар сотиш даражаси кескин пасайиндан кейин, 2016 йилда бироз ўсиш кузатилди.   GM Uzbekistan 2016 йилнинг февралида Россия бозорида 1,6 мигнг дона автомобиль сотди. Бу январга қараганда 25% кўп.

Россия бозорида энг кўп сотилган ўзбек автомобили бу – Gentra бўлди. Охирги иккий ой давомида Россияликлар 2,1 минг дона Gentra сотиб олишди. Россиядаги энг бозори чаққон автомобиллар рўйхатида Gentra 25 ўринни эгаллади.

Янгиликлар лентаси
0