Жамият

Журналист нигоҳи: адабиёт ўгайланиб қолдими?

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишКитоблар
Китоблар - Sputnik Ўзбекистон
Бугунги кунда китобхонликни ривожлантириш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Китоб дўконлари тармоқлари очилаётгани ҳақида биз ҳам бир-неча бор хабар берган эдик. Бироқ бу ишлар ўзининг кутилган самарасини бермоқдами? Китобхонлик қай даражада?

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Китобхонлик ҳақида сўз кетганда, бадиий адабиётга алоҳида урғу бериш лозим бўлади. Ҳозирда аниқ бир бадиий китоблар ҳақида гапириш, хусусан уларни танқид қилиш русумга кирмаган. Оммавий ахборот воситаларида китобхонлик ҳақида куйиб-пишиб гапиради-ку, лекин ҳеч ким алоҳида китоб ҳақида сўзламайди.

"Маънавият ва маърифат" телеканалида "Китобхон шоу" кўрсатуви бугун китобхонлик аҳволини, тўғрироғи китобхонликка муносабатни қайсидир маънода кўрсатиб беради. Кўрсатув мазмун-моҳияти бўйича алоҳида китобни муҳокама қилишга мўлжалланган.

Китоблар - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
"Китоб олами" маърифий мажмуаси бутун Ўзбекистон бўйлаб очилмоқда
Кўрсатувда аксарият жаҳон адабиёти ва халқ оғзаки ижоди намуналари ҳақида мулоҳаза юритилади. Булар, албатта, яхши. Лекин миллатнинг бугунги адабиёти, хусусан мустақиллик даври асарлари ҳақида деярли гап бўлмайди. Гўёки барча китоблар жаҳон адабиёти ёки халқ оғзаки ижоди билан боғлиқдай, бугун ўзбек адабиёти умуман йўқдай. Ёки мустақиллик даври адабиёти муҳокама қилишга арзимайдиган ёзишмалардан иборатдай. Аслида бундай ҳам эмасдир. Шунчаки, телеканал китобга бўлган умумий кайфиятдан келиб чиқиб иш кўрар ва кимларнидир, қандайдир китобларни реклама қилиб қўйишдан чўчир.

Адабиётга, хусусан насрга, тижоратнинг бир бўлаги сифатида қаралмоқда. Бироқ наср ҳали ўзини ўзи боқадиган даражада пул топадиган ҳолатга етгани йўқ. Тижорат ва реклама асри ўзбек насрини оғир аҳволга солиб қўйди. Ҳатто, маърифат ва маънавият тарқатиши лозим телеканал ҳам билиб-билмай китобларни реклама қилиб қўйишдан чўчиши бундан дарак беради.

Бошқа бир оммавий ахборот воситаси — "Тафаккур" журналида чоп этилган бир мақолада бугунги ўзбек адабиётини икки турга бўлиш таклиф этилади: "хос" ва "авом" адабиётига. Ўша таклифда мустақиллик даврида ёзилиб, кўп ўқиладиган, кўп нусхада чоп этиладиган китобларни "авом" адабиётига, мустақиллик даврида ёзилиб, ҳеч ким ўқимайдиган, шунинг билан бирга собиқ совет тузуми даврида ёзилган барча адабиётни "хос" адабиётга (шунинг ўзиёқ мустақиллик даври адабиётига муносабатни билдиради) ажратиш таклиф этилади. Хулоса чиқадики, мустақиллик даври асарларини ўқиётганларнинг барчаси  авом!

Китоблар - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда "Болага китоб совға қилинг" акцияси ўтказилмоқда
"Ўзбекистон адабиёти ва санъат" газетаси адабиётни тарғиб қилишга, саралашга ихтисослашган. Бироқ, бу газетада бугунги ўзбек адабиёти таҳлил қилинган, аниқ танқидлар баён этилган мақолалар деярли йўқ. Албатта ҳамма бугунги ўзбек адабиётини зарпечакдай бўш асарлар босиб кетгани тўғрисида айюҳаннос солади, лекин ҳеч ким уларни таҳлил қилиб, камчилигини кўрсатиб бермайди. Ҳақиқий таҳлил бўлмагач, яхши асарни "яхши", ёмони "ёмон" дейилмагач, ўқувчи нима ўқишни қайдан билсин? Адабиёт қандай саралансин? Танқидчилик, адабий жараён бугунги адабиётни саралашни вақтнинг измига ташлаб қўйган.

Адабиётга бундай муносабатда бўлиш эса охир оқибатда китобхонлар сонини ошишига, адабиётнинг ривожланишига хизмат қилмайди. Аксинча, фуқароларнинг китоб ўқишдан бездиради, ёзувчиларни эса «сариқ матбуот» деб аталувчи матбуотнинг измида юришга мажбур этади.

Ахир жамиятда китоб ўқиганларни "авом", деб ўтиришса, бу кимга ҳам ёқади дейсиз?

Бадиий асар жамоавий санъат эмас, уни индивидуал шахслар яратади. Якка шахслар ҳақида гапиришдан қочиладиган жойда, якка инсонлар гапирилмайдиган даврларда адабиёт инқирозга юз тутади. Адабиётнинг инқирози эса миллатнинг инқирозига олиб келади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала