Тошкентда лавашларнинг "додаси" тайёрланди

© Sputnik / /СтрингерОлой бозорида 15 метрлик лаваш тайёрланди
Олой бозорида 15 метрлик лаваш тайёрланди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Узунлиги 15 метрлик лавашни тайёрлаш учун 15 килограмм гўшт, бир неча қоп ун ва бир неча соат вақт талаб этилди. Тайёр улкан лаваш ажойиботни томоша қилиш учун йиғилган 150 нафар меҳмон ўртасида тақсимланди.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбек ошпазлари навбатдаги бор рекордга қўл урдилар: 9 июл куни Тошкентдаги Еvos кафеси ишчи ходимлари узунлиги 15 метр ва 20 сантиметр келадиган улкан лаваш тайёрладилар.

Бу ажойиб шоу Олой бозори яқинида янги Evos Extra lavash кафесининг очилиш маросими муносабати билан уюштирилган.

© Sputnik / /СтрингерОлой бозорида узунлиги 15 метр келадиган лаваш тайёрланиши
Олой бозорида узунлиги 15 метр келадиган лаваш тайёрланиши - Sputnik Ўзбекистон
Олой бозорида узунлиги 15 метр келадиган лаваш тайёрланиши

Ўзбекистонда кўпчилик томонидан севиб истеъмол қилинадиган бу тамо учун гўшт 7 соатдан кўп қовурилган, 30 нафар ошпаз уни саноқли дақиқалар ичида лавашга ўрашга муваффақ бўлган. "Бу чиндан-да чиройли шоу бўлди", — дейди гувоҳлардан бири.

Лавашни тайёрлашда — айланадаги 310 килограммли гўштдан фойдаланилган.

© Sputnik / /СтрингерОлой бозорида 15 метрлик лаваш тайёрланди
Олой бозорида 15 метрлик лаваш тайёрланди - Sputnik Ўзбекистон
Олой бозорида 15 метрлик лаваш тайёрланди

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, ушбу улкан лаваш учун жами 6 килограмм помидор ва бодринг, қовурилган картошка, 16 литр соус ва 15 килограмм гўшт, бир неча қоп ун сарфланган.

© Sputnik / /СпутникОлой бозорида тайёрланган лаваш меҳмонлар ўртасида тақсимланди
Олой бозорида тайёрланган лаваш меҳмонлар ўртасида тақсимланди - Sputnik Ўзбекистон
Олой бозорида тайёрланган лаваш меҳмонлар ўртасида тақсимланди

Тадбир давомида таниқли актёр Муҳаммадисо Абдулхайров ўзининг ажойиб ҳазиллари билан томошабинларни хушнуд этган.

Янгиликлар лентаси
0