Ўзбекистонда “Ислом давлати”га қарши фатволар китоби чиқди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишҚуръон
Қуръон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу китобда Ўзбекистон, Миср ва Суриянинг мусулмон олимлари Яқин Шарқда Ислом дини номидан амалга оширилаётган террорчилик ва экстремизм билан боғлиқ фатволари жамланган.

 

ТОШКЕНТ, 13 июл – Sputnik. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси “Дунё уламолари  мурожаати” китобини нашрдан чиқарди. Ушбу китобда бутун дунёдаги ислом олимларининг “Ислом давлати”га қарши фатволари тўпланган, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасидаги диний ишлар қўмитаси хабарига асосан.   

Фатво – бу шаърий масала юзасидан берилган саволга, маъмурий ҳуқуқга эга бўлган шахс (имом)ёки ташкилот томонидан берилган жавобдир.

“Ушбу нашр, Яқин Шарқдаги ислом дини номидан бажарилаётган террорчилик ва экстремизм ва бошқа долзарб мавзулар бўйича берилган саволларга Ўзбекистон, Миср ва Сурия олимларининг жавоблари мужассамлаштирилган”, — дейди Ўзбекистон Диний Ишлар қўмитаси вакили.  

Ушбу тўплам “Ислом давлати” чақириқларига нисбатан ҳақиқий ислом динининг қарашлари акс эттирилган, деб таъкилашди Диний Ишлар қўмитасида.

Эслатиб ўтамиз 2015 йил бошида Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Айдарбек Тулепов қаламига мансуб “ИШИД – Ислом душмани” номли китоб чиқарган эди. Ушбу китобда Тулепов оддий ва тушунарли мисоллар ёрдамида ИШИД амалиётларининг ҳақиқий Ислом таълимига қарши эканлигини исботлайди ҳамда жангарилар орасида бўлиб қайтган ва ўз ишидан пушаймон қилган фуқароларнинг иқрори келтирилади.  

Сурия ҳудудида 2011 йилнинг март ойидан бошлаб давом этаётган қонли урушда 220 мингдан ортиқ фуқаро қурбон бўлди. Сурия ҳукумати қўшнларига ўзларини “Ислом давлати” ва “Жабҳат ан-Нусра” деб номлаган жангарилар гуруҳи  қаршилик кўрсатмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0