АҚШ тарғибот хизмати раҳбарига Россияга кириш бир умрга таъқиқланди

© Fotolia / JJ'StudioКанадский паспорт на фоне карты мира
Канадский паспорт на фоне карты мира - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шеллга ёки Кенгашга Россия расмийлари бунинг сабабини тушунтирмаган.

ТОШКЕНТ, 13 июл – Sputnik. АҚШнинг Тарғибот хизмати бошқарувчилар кенгаши (Broadcasting Board of Governors, BBG) раиси Жеффри Шеллга Россия ҳудудига кириш бир умрга таъқиқланди.

Жеффри Шелл Россия чегарасига 12 июл, сешанба куни, соат 23:30 да етиб  келган. Миграция хизмати назоратидан ўтаётган вақтида АҚШлик хизматчини тўхтатиб, алоҳида хонада кутиб туришни сўрашган. Кейин унга Россия ҳудудига кириш бир умрга таъқиқланганлигини хабар беришган.

“Шеллнинг паспорт ва визаси бўлишига қарамасдан, Россияга киришни таъқиқлашган. Алоҳида хонада бир неча соат кутиб турганидан кейин уни Амстердамга учаётган самолётга миндириб юборишган”, — дейилган BBG кенгаши тарқатган хабарда.

Шеллга ёки Кенгашга Россия расмийлари бунинг сабабини тушунтирмаган.

Эслатиб ўтамиз,  АҚШнинг Тарғибот хизмати бошқаручилар кенгаши (Broadcasting Board of Governors, BBG) “Америка овози”, “Озодлик радиоси”, “Озод Европа радиоси” ва дунёнинг турли мамалкатларида бошқа минглаб ОАВлари фаолиятини таъминлаб туради.

Янгиликлар лентаси
0